“САХОВАТ” БОЗОРИ МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ ТАЪСИСЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
“Саховат” бозори масъулияти чекланган жамияти Кузатув кенгаши 2022 йил 16 май куни соат 17.00 да таъсисчиларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзилимиз: Навоий шахар Амир Темур кўчаси 9 бино.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият бошқарувининг 2021 йил якуни бўйича хисоботи ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботлари.
2. Жамиятнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият кузатув кенгаши комиссиясининг хисоботи ҳамда ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари хисоб варағини тасдиқлаш унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
6. Жамиятнинг 2022 йилга мўлжалланган “Бизнес-режаси”ни ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;
7. Жамиятнинг 2022 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдор чегарасини белгилаш;
8. Бошқа масалалар
Маълумот учун телефонлар:78-770-28-68
Таъсисчилар умумий йиғилишга иштирок этиш хуқуқи таъсисчи томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Таъсисчилар вакили таъсисчиларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган холда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдиқланган холда бўлиш керак.
Кузатув кенгаши




